Севимли Пайғамбарим

54 ФАРЗ

Ислом олимлари ҳар бир мусулмон ўрганиши, ишониши ва тобе бўлиши лозим бўлган фарзлардан эллик тўрттасини танлаб олганлар: 1. Аллоҳу таолони бир деб билиш ва Уни ҳеч унутмаслик. (Яъни ҳар бир ишни Исломга мувофиқ қилишга ҳаракат қилиш.)

2. Ҳалолдан еб-ичиш. 3. Таҳорат олиш.

4. Ҳар куни вақти кирганда беш вақт намоз ўқиш. 5. Ҳайз, нифос ва жунубликдан ғусл қилиш.

6. Кишининг ризқига Аллоҳу таоло кафил эканига ишониш. 7. Ҳалолдан топилган тоза кийим кийиш. 8. Ҳаққа таваккул қилиб меҳнат қилиш. 9. Қаноатли бўлиш.

10. Неъматлари учун Аллоҳу таолога шукр қилиш (неъматларини буюрилган ўринларда ишлатиш). 11. Қазо ва қадарга рози бўлиш.

12. Балоларга сабр қилиш (исён қилмаслик). 13. Гуноҳлардан тавба қилиш.

14. Ихлос билан ибодат қилиш. 15. Ислом душманларини душман деб билиш.

16. Қуръони каримни тўрт далилдан бири деб билиш.

17. Ўлимга тайёрланиш, яъни фарзларни адо этиб, ҳаромлардан қочиб, иймон билан ўлишга ҳаракат қилиш.

18. Аллоҳу таоло севганни севиш, У севмаганни севмаслик ва ундан қочиш. (Бунга «ҳубби филлаҳ ва буғзи филлаҳ» дейилади.) 19. Ота-онага яхшилик қилиш. 20. Кучи етганларнинг имкони борича дин амрларини ёйишга ҳаракат қилиши.

21. Маҳрам бўлган солиҳ қариндошларни зиёрат қилиш. 22. Омонатга хиёнат қилмаслик.

23. Доимо Аллоҳдан қўрқиб, ҳаромлардан сақланиш.

24. Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилиш. (Яъни ҳар бир ишни Исломга мувофиқ қилиш.)

25. Гуноҳдан қочиб, ибодат билан машғул бўлиш. 26. Ҳукмдорга (улул амрга, қонунларга) қарши чиқмаслик, мусулмон раҳбарларга итоат қилиш. 27. Оламга ибрат назари билан қараш.

28. Аллоҳу таолонинг борлиги ҳақида тафаккур қилиш. 29. Тилини ҳаром, фаҳш сўзлардан сақлаш.

30. Қалбини дунёнинг фойдасиз нарсаларидан, зарарли истаклардан тозалаш. 31. Ҳеч кимни масхара қилмаслик. 32. Ҳаромга қарамаслик. 33. Доимо сўзига содиқ бўлиш. 34. Қулоғини фаҳш сўздан ва чолғудан сақлаш. 35. Фарзларни ва ҳаромларни ўрганиш. 36. Тарози ва ўлчов асбобларини тўғри ишлатиш.

37. Аллоҳу таолонинг азобидан ўзини омон деб билмасдан, доимо қўрқиш. 38. Аллоҳу таолонинг раҳматидан умид узмаслик. 39. Мусулмон фақирларга закот бериш ва ёрдам қилиш. 40. Нафснинг ҳаром истакларига эргашмаслик.

41. Оч одамни Аллоҳ розилиги учун тўйдириш.

42. Етарли ризқ (егулик, кийим-кечак ва уй) учун меҳнат қилиш.

43. Молининг закотини, ҳосилининг ушрини бериш. 44. Ҳайз ва нифос ҳолидаги хотини билан яқинлик қилмаслик.

45. Қалбини гуноҳлардан тозалаш.

46. Кибрдан сақланиш. 47. Етим боланинг молини муҳофаза қилиш.

48. Ёш йигитларга нисбатан шаҳватга сабаб бўладиган ҳолат ва ҳаракатлардан узоқ туриш.

49. Кундалик вақт намозларини қазога қолдирмаслик. 50. Ширк келтирмаслик.

51. Зинодан сақланиш. 52. Маст қилувчи ичимликлар ичмаслик.

53. Бекорга қасам ичмаслик.

54. Ноҳақ, зулм билан, яъни шариатга хилоф йўл билан бошқаларнинг молини олмаслик. Банда ҳаққидан қўрқиш. (Энг муҳим ва азоби энг кўп бўлган банда ҳаққи – қариндошларига ва қўл остидагиларга амри маъруф қилмаслик, уларга дин илмини ўргатмасликдир. Бидъат эгасининг Аҳли суннат эътиқодини ўзгартириши, динни, иймонни бузиши ҳам шундайдир.)

«Бир киши гуноҳ қилса, сўнгра пушаймон бўлса, бу пушаймонлиги гуноҳига каффорат бўлади» Ҳадиси шариф

Эй кўнгил, недир бу либос, бу ҳою ҳув, бу дабдаба,
Эгнингга хилъат ўрнида бир палосу жанда етаркан?
Гарчи журму исёним ҳаддан ошибдир, эй Сарвар,
Сиз шафоат конисиз, келдим сизга шафқат умид этиб.
Бу Муҳиббий тавба айлар, тавбасини қабул айла,
Шайтон фитнасидан асра уни, ё Раббимиз!
Kanûnî Sultân Süleymân (Muhibbî)