МАНБАЛАР
- Қуръони карим
- Envâr-üt-tenzîl – Қози Байзовий
- Tefsîr-i Mazharî – Санауллоҳ Понипатий
- Tefsîr-i Kurtubî – имом Қуртубий
- Tefsîr-i Beydâvî – Қози Байзовий
- Tefsîr-i Kebîr – Фахруддин Розий
- Tefsîr-i Hâzin – Алоуддин Бағдодий
- Tefsîrü’l- Kur’ân – имом Термизий
- Tefsîrü’l- Kur’ân-ı azim – Абул Фидо
- Sahîh-i Buhârî – имом Бухорий
- Sahîh-i Müslim – имом Муслим
- Sünen-i Dârekütnî – Дорақутний
- Sünen-i Tirmizî – имом Термизий
- Muvattâ – имом Молик
- Müstedrek – Ҳоким Нишопурий
- Sünen-i İbni Mâce – Ибн Можа
- Sünen-i Beyhekî – Байҳақий
- Sünen-i Dâvûd – Абу Довуд
- Sünen-i sâgir – имом Насоий
- Müsned – Баззор
- Müsned – Доримий
- Müsned – Абу Яъло
- Müsned – имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Sahîh – Ибн Ҳиббон
- Ahbâr-u Mekke – Азрақий
- Birgivî Vasiyetnâmesi – İmâm-ı Birgivî
- Câliyetü’l-ekdâr – Мавлоно Холид Бағдодий
- Câmi-ul Ehâdis – Суютий
- Cevâb Veremedi – Harputlu İshâk Efendi
- Delâilü’n-Nübüvve – Абу Нуайм Исфаҳоний
- Delâilü’n-Nübüvve – Байҳақий
- Dinî Sözlük – Türkiye Gazetesi
- El-Bidâye ve’n-nihâye – Ибн Касир (Абул Фидо)
- Ensâbu’l-eşrâf – Балозурий
- El-Envâr – Бағавий
- El-İktifâ fî megâz-il-Mustafâ vesselâset-il-hulefâ – Килоъий
- El-Leâli’l-Masnûa – Суютий
- El-Mu’cemu’s-sağîr – имом Табароний
- El-Muhabber – Ибн Ҳабиб
- El-Musannef – имом Абдурраззоқ Санъоний
- El-Musannef – имом Ибн Абу Шайба
- El-Vefâ bi ahvâl-il-Mustafâ – Ибн Жавзий (Абдурраҳмон Жавзий / Абул Фараж ибн Жавзий)
- Evsaf-un Nebî – Суютий
- Feyz-ül-kadîr – Муновий
- Fütühu’l-büldân – Балозурий
- Herkese Lâzım Olan Îmân – Hacı Feyzullah Efendi
- Hilyet-ül-evliyâ – Абу Нуайм
- İhyâ – имом Ғаззолий
- İnsân-u’l-uyûn – Нуриддин Али Ҳалабий
- İsâbe – Ибн Ҳажар Асқалоний
- İsbâtü’n-Nübüvve – имоми Раббоний
- İslâm Âlimleri Ansiklopedisi – Türkiye Gazetesi
- İstiâb – Ибн Абдулбарр
- İ’tikâdnâme – Мавлоно Холид Бағдодий
- Keşf-ül-hafâ – Исмоил Ажлуний
- Kısas-ı Enbiyâ – Ahmed Cevdet Paşa
- Kimyâ-i Se’âdet – имом Ғаззолий
- Me’âricü’n-Nübüvve Tercümesi (Peygamberler Tarihi) – Altıparmak Muhammed Efendi
- Mecma’uz-zevâid – Ҳайсамий
- Megâzî – Воқидий
- Mektûbât-ı İmâm-ı Rabbânî – имоми Раббоний
- Mektûbât-ı Ma’sûmiyye – Муҳаммад Маъсум Форуқий
- Mevâhib-i ledüniyye – Қасталоний
- Mevlid-i Şerîf (Vesîletü’n-necât) – Süleyman Çelebi
- Mir’ât-ı Kâinât – Nişancızâde Muhammed Efendi
- Mu’cem-ül-Kebîr – Табароний
- Mukaddime – Доримий
- Ravd-ül-ünf – Суҳайлий
- Siret – Ибн Касир
- Sîret-i Resûl – Ибн Исҳоқ
- Sîretü’n-Nebeviyye – Ибн Ҳишом
- Sîretü’n-Nebî – Аҳмад ибн Зайний Даҳлон
- Siyerü’l-Kebîr – имом Муҳаммад
- Siyer-il-kebîr şerhi – имом Сарахсий
- Sübülü’l-Hüdâ – Шамсиддин Шомий
- Şemâil-i şerîfe – имом Термизий
- Şifâ-i şerîf – Қози Иёз
- Şevâhidü’n-Nübüvve – Мавлоно Абдурраҳмон Жомий
- Şu’ab-ül-îmân – Байҳақий
- Tabakât-ül-kübrâ – Абдулваҳҳоб Шаъроний
- Tabakât-üs-Sahâbe – Ибн Саъд
- Târih-ül-Kebîr – Бухорий
- Tahrîc – Хузоий
- Tarih-i Dımeşk (Şâm târîhi) – Ибн Асокир
- Tam İlmihâl Se’âdet-i Ebediyye – Hüseyin Hilmi Işık
- Târih-i Taberî – Табарий
- Târih-ül-İslâm – имом Заҳабий
- Terâtîb-ül-idâriyye – Каттоний
- Usudü’l-gâbe – Ибнул Асир
- Uyûn-ül-eser – Ибн Саййидун Нос
АБДУЛҲАМИДХОН II
«ЙИЛДИЗ» АЛЬБОМЛАРИ. МАККА – МАДИНА
ФОТОСУРАТЛАРИ
Каъбаи шариф – Маккаи мукаррама Масжидул Ҳаромнинг кириш дарвозаси
Сафо тепалиги – Макка Марва тепалиги – Макка
Сурраи ҳумоюн Маккада Абдулҳамидхон I қурдирган Замзам қудуғи
МАВЛИДИ БАЙТИ ШАРИФ (1909)
Катта суратда ва ўнг томондаги пастки суратнинг ўнг қисмида кўринган бир гумбазли ва бир миноралик масжид – Расулуллоҳнинг дунёга келиб, уни шарафлантирган муборак жойларидир.
Пайғамбаримиз ҳижрат қилганларида бу муборак уйни ҳазрати Алининг (розияллоҳу анҳу) акаси Ақил ибн Абу Толибга топширган эдилар. Ақилнинг набиралари эса уни Ҳажжожнинг биродари Муҳаммад ибн Юсуф Сақафийга сотиб юборишган эди.
Кейинчалик бу муборак уйни Аббосий халифа Ҳорун Рашиднинг онаси Хайзурон хоним сотиб олиб, масжидга айлантирган.
Аббосийлардан кейин мамлуклар муҳофаза қилган бу масжид усмонлилар даврида ҳам катта эътибор билан сақланган.
Қонуний султон Сулаймонхон масжидни қайтадан қурдирди ва Пайғамбаримизнинг туғилган жойларини кумуш панжарали тўсиқ билан ўратди.
Султон Аҳмадхон I ҳам олтин бешик шаклида ясаттирган мақом курсисини бу панжара ичига қўйдирди.
Волида султонлар катта эътибор билан қараб турган бу масжиднинг эҳтиёжларини сарой хонимлари таъминлар эди.
Бу борада энг кўп хизматни султон Меҳмед IV завжаси (Мустафо II ва Аҳмадхон III онаси) Аматуллоҳ Робиъа Гулнуш султон кўрсатган.
Бу масжид тарих давомида кўп марта таъмирланган.
1924 йилда бузилган масжид ўрнида шайх Аббос Қаттон 1950 йилда қурдирган уйдан 1959 йилдан буён Макканинг халқ кутубхонаси сифатида фойдаланилмоқда.
АЖЁД ҚАЛЪАСИ (1890)
МУҚАДДАС ЗАМИНДАГИ СЎНГГИ УСМОНЛИ ИЗЛАРИ – РАВОҚЛАР
Байтуллоҳни ўраб турган илк соябонлар ҳазрати Усмон (розияллоҳу анҳу) замонида ўрнатилган. Кейинчалик Аббосий халифа Маҳдий қурдирган равоқлар вақт ўтиши билан эскирган.
Қонуний султон Сулаймон равоқларни таъмирлашни Меъмор Синонга топширган, бу таъмирдан кейин равоқлар устига гумбазлар қўшилган. Меъмор Синоннинг шогирдларидан бўлган меъмор Меҳмед оға 1590 йилда равоқлардаги устунларга янги қўшимчалар қилган, ёғочдан ясалган устун ва тоқларни мармардан янгилаган.
Султон Абдулазиз ва Абдулҳамидхон II замонида ҳам улар таъмирлаб турилган.
2014 йилда Каъбани кенгайтириш лойиҳаси доирасида равоқлар ўрнидан бузиб олиниб, Арафот яқинидаги қурилиш майдонига кўчирилган. 2016 йилда улар яна ўз жойига қўйилган.
МАДИНА ВОКЗАЛИ
ҲАЗРАТИ УСМОННИНГ МАҚБАРАСИ
КАЪБАИ ШАРИФ
ЖАННАТУЛ МУАЛЛО ҚАБРИСТОНИГА КИРИШ
УСМОНЛИ ҚОРОВУЛХОНАСИ – МАККАИ МУКАРРАМА
ҚОНУНИЙ ҚУРДИРГАН СУВ ҲАНИЯ ҚАЛЪАСИ – МАДИНАИ МУНАВВАРА
МАДИНАИ МУНАВВАРА
МАККАИ МУКАРРАМА
1. Ажёд қалъаси
Ажёд қалъаси султон Абдулҳамидхон I даврида Каъбани ҳимоя қилиш, ҳожиларнинг хавфсизлигини, Макка шаҳрининг осойишталиги ва мудофаасини таъминлаш учун 1781–1783 йилларда қурилган, Биринчи жаҳон урушида ундан турк гарнизони сифатида фойдаланилган. Аммо усмонлилардан ёдгорлик бўлиб қолган Ажёд қалъаси 2002 йилда буздирилган.
2. Умар тоғи
3. Ҳинд қалъаси: Ҳинд қалъасини ҳам Макканинг хавфсизлигини ошириш учун 1806 йилда султон Салимхон III қурдирган.
МАДИНАИ МУНАВВАРА
1. Уҳуд тоғи
2. Мажидия минораси
Мажидия минорасини масжиднинг Бобус салом ва Бобур раҳма деб аталадиган бошқа миноралари каби султон Абдулмажидхон қурдирган. Миноралар усмонли меъморчилик услубини акс эттиради. 3. Қуббаи саодат (Қуббаи хазро – Яшил гумбаз): Мисрнинг туркман султони Сайфиддин Солиҳ Қалавун 678 йилда [милодий 1279] Ҳужраи саодат устига бугунги гумбазни қурдириб, уни қўрғошин билан қоплатди. Гумбаз 1253 йилда [милодий 1837] султон Маҳмудхон II (раҳматуллоҳи алайҳ) амри билан яшил рангга бўялди.
4. Раисия минораси
Раисия минорасини мамлуклар қурдирган, у Қонуний султон Сулаймонхон ва Меҳмедхон IV замонларида таъмирланган. Бош муаззин шу ерда азон айтгани учун бу асосий минорани Раисия деб атайдилар.
5. Холидия қоровулхонаси
6. Қишлаи Асокири Шоҳона (усмонли казармаси)
4. Фулфул қалъаси
Макканинг хавфсизлиги етарли деб топилмагани учун Фулфул қалъасини 1800–1801 йилларда султон Салимхон III қурдирган.
1885 йилда, Усмон Нурий пошо Макка амири бўлган даврда, у шифохонага айлантирилган.
Изоҳ:
Ҳинд ва Фулфул қалъалари ҳам Ажёд қалъасидан олдин буздирилган.
7. Масжиди Ғамома
«Ғамома» арабча «булут» демакдир. Пайғамбаримизга (саллаллоҳу алайҳи васаллам) соя солиб турадиган булут у зот Масжиди Набавийга борганларида шу ерда кутиб тургани учун бу жойга «булут макони» деган ном берилган, масжид ҳам шу номни олган. Пайғамбаримиз ҳайит намозларини шу ерда ўқиганлар. Масжид султон Абдулмажидхон замонида таъмирланган.
8. Ҳазрати Абу Бакр масжиди
Бугунги кунда ҳазрати Абу Бакр масжидида турган усмонли битигида масжидни охирги марта султон Абдулазизхон таъмирлатгани ёзилган. Фотосурат шу таъмирдан бир неча йил кейин олинган.
9. Ҳазрати Али масжиди
Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи васаллам) шу ерда Рамазон ҳайити намозини ўқитганлар. Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу) ҳам халифалиги даврида ва ҳазрати Усмон (розияллоҳу анҳу) ўз уйида қамалда қолган пайтда ҳайит намозини шу ерда ўқитган. Шунинг учун унга «Ҳазрати Али масжиди» деган ном берилган.
10. Фотимаи Заҳро сабили
КАЪБА – ҲАРАМИ ШАРИФ
1. Мақоми Моликий
2. Мақоми Ҳанафий
3. Ҳажарул асвад
4. Мақоми Иброҳим ва Мақоми Шофеъий
5. Замзами шариф қудуғи
6. Мақоми Ҳанбалий
7. Муваққитхона: Муваққитлар хизмат қиладиган, вақтни ва намоз вақтларини белгилаш учун ишлайдиган, ичида вақтни аниқлашда ишлатиладиган асбоблар ва созланган соатлар бўлган, кичик расадхонага ўхшаган биноларга муваққитхона дейилади. Одатда улар катта масжидлар ёнида бўлади. Соатларни созлайдиган ва айниқса намоз вақтларини белгилайдиган хизматчиларга муваққит дейилади, уларнинг харажатларини вақфлар қоплайди. 8. Кутубхона: Жаннатмакон султон Абдулмажидхон 1262 йилда (милодий 1846) Каъбанинг шарқ томонидаги, илгаридан қолган ва ҳар бирининг диаметри олти метрли гумбази бўлган икки бинонинг бирини муваққитхонага, иккинчисини кутубхонага айлантирган [Mirâtü’l Haremeyn – Mirâtü’l Mekke, II, 770]. Абдулмажидхон кутубхонага 3653 жилд китоб ҳадя қилган.
АС-САЛОТУ ҲАВЛАЛ КАЪБА (Каъба атрофида намоз)
ҚУББАИ САОДАТ ВА РАИСИЯ МИНОРАСИ
1. Фотимаи Заҳро боғи
2. Усмон меҳроби гумбази
ПОК ШАҲАР МАДИНАИ МУНАВВАРА
МАСЖИДИ НАБАВИЙ
МАНОҲА МАЙДОНИ (ТУЯ БОЗОРИ)
ЖАННАТУЛ БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ
1. Ҳазрати имом Молик ва ҳазрати Нофеъ мақбараси
2. Ҳазрати Ақил ибн Абу Толиб (Пайғамбаримизнинг амакиваччалари) ва ҳазрати Абдуллоҳ ибн Жаъфари Тайёр (Пайғамбаримиз амакиларининг набираси, Жаъфари Тайёрнинг ўғли) мақбараси
3. Азвожи мутоҳҳарот мақбараси:
Бу мақбарада ҳазрати Хадича ва ҳазрати Маймунадан ташқари Пайғамбаримизнинг барча завжалари дафн этилган. Ҳазрати Оишанинг қабри ҳам бўлган бу мақбарани 1543 йилда Қонуний султон Сулаймон янгилаган.
4. Ҳазрати Иброҳим ибн Расулуллоҳ (розияллоҳу анҳу) мақбараси
Пайғамбаримизнинг ўз оилаларидан Жаннатул Бақиъ қабристонига биринчи бўлиб дафн этилган киши – ҳали гўдаклигида вафот этган ўғиллари Иброҳимдир.
Ҳазрати Усмон ибн Мазъун эса Жаннатул Бақиъ қабристонига дафн этилган биринчи саҳобадир. 5. Банотун Набий мақбараси: Бу ерда Пайғамбаримизнинг қизлари ҳазрати Руқайя, ҳазрати Умму Кулсум ва ҳазрати Зайнаб (розияллоҳу анҳунна) дафн этилган.
6. Ҳазрати Фотима бинт Асад (розияллоҳу анҳо) мақбараси
7. Мурзиатул мурсалин ҳазрати Ҳалимаи Саъдия: Бу ерда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сут оналари ҳазрати Ҳалима (розияллоҳу анҳо) дафн этилган.
8. Ҳазрати Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) мақбараси: Учинчи халифа ҳазрати Усмоннинг (розияллоҳу анҳу) мақбарасини 1205 йилда Салоҳиддин Айюбий қурдирган. Усмонлилар замонида у таъмирланиб, қараб турилган. 9. Аҳли байт мақбараси: Бу мақбарада ҳазрати Аббос (Пайғамбаримизнинг амакилари), ҳазрати имом Ҳасан Мужтабо, ҳазрати имом Зайнулобидин, ҳазрати имом Муҳаммад Боқир ва ҳазрати имом Жаъфари Содиқ (розияллоҳу анҳум) дафн этилган.
10. Ҳазрати Фотимаи Заҳро мақбараси
Изоҳ:
Жаннатул Бақиъ қабристонида Пайғамбаримизнинг тўрт қизлари ва бир ўғиллари дафн этилган. Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Суҳайб ибн Синон, Абу Ҳурайра, Абу Суфён ибн Ҳарб, Саъд ибн Муоз ва Суфён ибн Ҳорис (розияллоҳу анҳум) – Жаннатул Бақиъ қабристонида дафн этилган, қабрларининг ўрни фотосуратда кўрсатилмаган саҳобаларнинг энг машҳурларидир. Мадина 1806 йилда босиб олингач, Жаннатул Бақиъ қабристонидаги қабр тошлари ва мақбаралар бузилган. Султон Абдулҳамидхон II замонида қабр тошлари таъмирланган, мақбаралар қайтадан қурилган. Бу фотосурат ўша қурилишдан кейин олинган.
Аммо 1926 йилда усмонлиларнинг Ҳарамайнга хизмати тугагач, Жаннатул Бақиъ қабристони яна бир бор шу қисматга дучор бўлган.
ЖАННАТУЛ МУАЛЛО ҚАБРИСТОНИ
1. Хадичаи Кубро (розияллоҳу анҳо) мақбараси: Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) завжалари ҳазрати Хадичанинг (розияллоҳу анҳо) Жаннатул Муалло қабристонидаги мақбарасини 1543 йилда Қонуний султон Сулаймон Макка ноиби Довуд пошо назорати остида қурдирган.
Илгари мақбара ўрнида ёғоч сандуқа бор эди.
2. Аждоди Расулуллоҳ мақбараси: Бу мақбарада Пайғамбаримизнинг боболари Абдулмутталиб ва катта боболари Абду Манофнинг қабрлари бор.
3. Абу Толиб мақбараси
4. Севимли Пайғамбаримизнинг муборак оналари ҳазрати Оминанинг (розияллоҳу анҳо) мақоми бўлган мақбара
Ҳазрати Омина онамизнинг қабри энг машҳур ривоятга кўра Абвода. Аммо баъзи манбаларда у Жаннатул Муалло қабристонига кўчирилгани ҳам ривоят қилинади.
Изоҳ:
Бу мақбараларни 1879 йилда султон Абдулҳамидхон II таъмирлатган.
Эвлиё Чалабий усмонлилар даврида Жаннатул Муалло қабристонида Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) боболари, амакилари, бошқа саҳобалар ва Ислом улуғларига тегишли етмиш бешта мақбара бўлганини ёзади.
АРАФОТНИНГ ҚИБЛАГА ҚАРАГАН ЎНГ ТОМОНИ
МИНОДА ҚУРБОН ҲАЙИТИ
(1880 йил 13 ноябрь)
ҲАЗРАТИ ҲАМЗАНИНГ (РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ) УҲУД ТОҒИДАГИ МАҚБАРАСИ ВА МАСЖИДИ
Масжиди Жабали Айния: Ҳазрати Ҳамза (розияллоҳу анҳу) шу ерда шаҳид бўлган. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи васаллам) бу ерда қуролланган ва жанговар анжомларини кийган ҳолда намоз ўқиганлар.
МИНО
ҲАМИДИЯ МАСЖИДИ – МАККА
ҲАЗРАТИ АЙЮБ СУЛТОННИНГ УЙИ
УСМОНЛИ КАЗАРМАСИ – МАККА
ТАЙЙИБА ҲАММОМИ – МАДИНА
РАИСИЯ МИНОРАСИ – МАДИНА
БОБУС САЛОМ – МАДИНА
УСМОНЛИ МЕЪМОРЧИЛИГИ НАМУНАСИ – МАККА
МАККА (Ўнг томондаги масжид – севимли Пайғамбаримизнинг туғилган уйлари.)
