
Севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг улуғ ва муборак ҳаётини 59 тилда бепул ўқинг ва бошқалар билан баҳам кўринг.

Ушбу қимматли асар кенг олимлар ҳайъатининг узоқ йиллик синчков меҳнати билан тайёрланган; илк таржимасидан бугунгача ўтган йигирма йил давомида хариталар ва тарихий тасвирлар билан бойитиб борилган.
Уни тайёрлашдан кўзланган энг теран ният – жуда севимли ва жуда шарафли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак ҳаётини одамларга сўзлаб бериш билан чекланмай, қалбларда у зотга бўлган муҳаббатдан бир заррасини бўлса-да ундиришдир.